Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 15 сўмга қимматлашди
20 ноябр 2017, 19:45 1319 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 21 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8085 сўм 11 тийин этиб белгиланди (15 сўму 82 тийинга ошди). 1 евро қиймати 9487 сўм 07 тийин, 1 Россия рубли 136 сўм 65 тийин этиб белгиланди.

Эслатиб ўтиш керак, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама