Ўзбекистонда бюджет ташкилотларини паспортлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда
20 август 2013, 14:26 1191 кўрилди

altБу ҳақда ЎзА Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги молия органлари ва бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази директори вазифасини бажарувчиси Ботир Нурматовга таяниб хабар бермоқда.

Бугунги кунда бюджет жараёнини ривожлантириш ва такомиллаштириш, Молия вазирлигининг ихтисослаштирилган дастурий маҳсулотлари ёрдамида ҳисоб ва ҳисобот масалаларини ўз ичига оладиган бюджет даврини ахборотлаштириш борасида қизғин иш олиб борилмоқда. Шу муносабат билан “ЎзАСБО” дастурий комплекси билан биргаликда жорий этиладиган “Бюджет ташкилотларини паспортлаштириш” дастурий комплекси лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.

Шуни эътиборга олган ҳолда, семинар-тренингда ҳудудий молия идоралари ва бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимлари “ЎзАСБО” дастурий комплексининг иши билан таништирилди ва улар орасидан кейинчалик жойлардаги бюджет ташкилотлари мутахассисларини “ЎзАСБО”да ишлаш кўникмаларига ўргатадиган ҳудудий мураббийлар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

Семинар-тренинг бўлажак мураббийларга бюджет ташкилотлари учун мўлжалланган «ЎзАСБО» дастурий комплексини ўзлаштириш йўлида зарур назарий билим ва амалий кўникмага эга бўлиш ҳамда бошқа долзарб масалалар бўйича батафсил ахборот олиш имконини беради.

Шархлар