Ўзбекистонда «акацуки» шафтолилари ва «фудзи» олмалари етиштирилади
02 август 2013, 10:51 1510 кўрилди

altБу ҳақда «Правда Востока» газетаси хабар беради. Илмий тадқиқот институти Самарқанддаги филиалининг Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги («JIСА») билан ҳамкорлиги натижасида икки гектарлик ер майдонида экилган «огонко», «акацуки» навли шафтоли ҳамда «фудзи» навли олма мевалари устида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда, деб ёзади газета.

Маҳсулот сифатини ошириш учун тадқиқотчилар ва япон олимлари, шунингдек, ушбу маҳсулотни етиштиришда етакчи технологияларни ишга солмоқдалар.

Айтиш жоизки, юқорида қайд этилган мева навлари билан бир қаторда, шунингдек, маҳаллий ва чет эл фемерларининг эътиборини тортган узумнинг «самарканд», «суғдиёна», «малика» ва «мотруди» каби навларини ҳам яратишди.

Шархлар
Реклама