Ўзбекистон Қозоғистонга рекорд миқдорда шарбат экспорт қилди
07 октябр 2013, 18:57 827 кўрилди

altШу йилнинг июль-август ойларида мамлакатимиз томонидан қўшни республикага 1,4 минг тонна шарбат экспорт қилинган. Бу ўтган мавсумнинг дастлабки икки ойига нисбатан уч баробарга кўпдир ва ушбу давр учун мутлақ рекорд натижа ҳисобланади, деб ёзади fruit-inform.com нашри.

 

 

Бугунги кунда Қозоғистонга етказиб берилаётган жами мева шарбатларининг 33% Ўзбекистон ҳисобига тўғри келмоқда. 2012/13 йилги мавсумда ҳам Ўзбекистон Қозоғистонга шу турдаги маҳсулотни экспорт қилувчилар рўйхатини бошқариб борганди. Бу йил Қозоғистон Ўзбекистондан 9,4 минг тонна шарбат сотиб олган.

Шархлар
Реклама