Ўзбекистон темир йўлларни Эронгача узайтирмоқчи
08 ноябр 2013, 12:35 1545 кўрилди

alt“Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК бошқарув раиси Очилбой Раматов “Правда востока” газетасига берган интервьюсида, мамлакат темир йўлларининг халқаро йўналишлари ривожланиши ҳақида гапириб берган. 

Компания раҳбарининг сўзларига қараганда, айни дамга қадар ўзбекистонлик темирйўлчилар томонидан Афғонистон ҳудудида 106 км.лик темир йўл қурилиб, фойдаланишга топширилган. Келгусида мазкур коридорни Эронгача узайтириш орқали, Форс кўрфази портларигача чиқиш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК томонидан 13,9 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилди. Компания темирйўл станцияларидан 47,5 миллион тонна юк жўнатилди. Бундан ташқари 5,9 миллиондан ортиқ транзит юклари ўтказилган, 7.8 миллион тонна юк импорт ва 5,5 миллион тонна юк экспорт қилинган.
 

Шархлар
Реклама