Ўзбекистон Республикасини 2013 йилнинг тўққиз ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини эълон қилинди
30 октябр 2013, 12:49 889 кўрилди

altЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 18 январда бўлиб ўтган мажлисида белгилаб берилган 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш жорий йилнинг тўққиз ойида макроиқтисодий мувозанатни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлашни таъминлашда муҳим омил бўлди. Тақдим қилинган натижаларга биноан 2013 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари қуйидаги кўринишга эга: (2012 йилнинг шу даврига нисбатан фоиз ҳисобида)

 

Кўрсаткичлар                                  Ўсиш суръатлари

Ялпи ички маҳсулот                                     108,1

Саноат маҳсулотлари                                  109,4

Истеъмол товарлари                                    115,9

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари              106,8

Қурилиш ишлари ҳажми                               119,2

Чакана савдо айланмаси                            114,7

Пуллик хизматлар                                         113,0

Жами хизматлар                                             112,4

Шархлар
Реклама