Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурининг ижросига оид 15та факт
03 октябр 2013, 21:16 2740 кўрилди
alt1. Инвестиция дастури доирасида биринчи ярим йилликда 140дан зиёд лойиҳани амалга оширишга киришилди. 
 
2. Шундан 28 таси бугунга келиб нихоясига етказилди. 
 
3. 1148 млн. долларлик хорижий сармоя ва кредитлар ўзлаштирилди.
 
4. Шулардан 74,5 фоизини тўғридан-тўғри сармоялар ташкил этади. 
 
5. Инвестицияларнинг асосий қисми биринчи галда юқори технологиялар сохасига сафарбар этилмоқда. 
 
6. Энергетика соҳасида янги объектларни қуриш, мавжудларини модернизация ва реконструкция қилишга эътибор қаратилмоқда. Толимаржон, Тошкент, Навоий иссиқлик электр станцияларида буғ-газли қурилмаларни барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. 
 
7. Соф ривожланиш механизми асосида "Тошкент ИЭМда когенерацион газ труба технологиясини тадбиқ этиш" лойиҳаси доирасида қуввати 27 МВт бўлган ГТҚсини ўрнатиш ишлари якунланди. 
 
8. Толимаржон ИЭС ва Сўғдиёна кичик станцияси ўртасида 500 кВ қувватга эга 216 км.лик янги электр узатиш йўлини (ЭУЙ) қуриш ишлари тугатилди.  Сирдарё ИЭС ва Янги-Ангрен ИЭС ўртасида 500 кВ ЭУЙнинг  қурилиши давом этмоқда. 
 
9. Янги объектларни қуриш ва мавжудларини таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Буларнинг орасида Бекабодцемент ОАЖда қуруқ цемент ишлаб чиқариш линиясининг ишга туширилишига қаратилган модернизация ишларини мисол келтириш мумкин. 
 
10. Бу йил республикамизда халқаро стандартларга жавоб берадиган узунлиги 526 километрлик  автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. 
 
11. 2011-2015 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида  "Ўзавтойўл" ДАК корхона ва ташкилотлари томонидан ЎЗбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи 125 километрлик 4 полосали автомобил йўли тўлиқ таъмирланди. 
 
12. Рақамли телевидения ва интернет-телевиденияни амалиётга тадбиқ этиш доирасида 2000 километрлик оптик толали тармоқни қуриш ишлари олиб борилмоқда. 
 
13. "Навоий" МИИЗда биринчи ярим йилликда автомобиль газ баллонлари, полимер маҳсулотлар ва запорно-регулирующей арматуры  ишлаб чиқарувчи иккита янги лойиҳа ишга туширилди.  Яна 6та инвестиция лойиҳаси бўйича ишлар давом этмоқда.  
 
14. "Ангрен" МИЗ ҳудудида қиймати 197,5 миллион долларлик 6 та лойиҳани амалга оширишга киришилди.  Шундан 147,4 миллионини тўғридан-тўғри жалб қилинган хорижий сармоялар ташкил этади. 
 
15. 93 та истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган "Жиззах" МИЗда транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфраструктурасини ривожлантиришга оид ишлар давом этмоқда. 
Шархлар
Реклама