Ўзбекистон рекорд даражада мева шарбатини экспорт қилди
12 ноябр 2013, 12:27 1322 кўрилди

alt

Ўзбекистон Қозоғистонга мева-сабзавот шарбатларини етказиб бериш бўйича етакчиликни давом эттирмоқда. Бу ҳақда "АПК Информ" нашри хабар берган. 

Расмий статистик маълумотларга кўра, шу йилнинг июль-сентябрь ойлари мобайида Ўзбекистон қўшни республикага 1,5 минг тонна сок етказиб берган, бу ўтган мавсумнинг илк 3 ойи билан таққослаганда деярли  2,5 мартага кўпдир. Ўз навбатида бу йилнинг ушбу даври учун ҳам рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, 2012-2013 йиллар мавсумида ҳам мамлакатимиз Қозоғистон бозорига мева-сабзавот шарбатларини етказиб берувчилар орасида етакчиликни ушлаб турган. Қозоғистон импорт қилаётган ушбу маҳсулотнинг 30% Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. 

 

Шархлар
Реклама