Ўзбекистон Халқаро регби федерациясига қабул қилинди
22 ноябр 2013, 10:30 937 кўрилди
alt
Шу йилнинг 19 ноябрь куни Халқаро регби федерациясининг Дублиндаги қароргоҳида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон регби федерациясини аъзоликка қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 
 
Шу муносабат билан sports.uz нашри Ўзбекистон регби федерацияси президенти Содиқ Сафоевдан интервью олди.  
 
Содиқ Сафоев: - Халқаро регби федерацияси томонидан Ўзбекистоннинг доимий аъзоликка қабул қилиниши мамлакатимизда ушбу спорт турини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилганининг тан олиниши деб ҳисоблаш мумкин.
 
Яқин келажакдаги режалар ҳақида гапирадиган бўлсак, 15 жамоа иштирокида Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш режалаштирилган. Ўз навбатида халқаро алоқалар ҳам йўлга қўйилмоқда. Яқинда Тошкентда Ўзбекистон миллий университети жамоаси билан "Московские драконы" жамоасининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда биз 28:21 ҳисобида ғалаба қозондик.
 
Эътиборли томони республикамизда эркаклар билан бирга аёллар регбиси ҳам ривожланмоқда. Жумладан 10 та аёллар жамоасининг мунтазам равишда регби билан шуғулланаётганини айтиб ўтиш жоиз. Аслида бизда аёллар жамоалари нисбатан кучли ва уларнинг рейтинглари ҳам юқорироқ туради. Федерациямиз регби спорт турини вилоятларда, хусусан Навоий шаҳри, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ривожлантириш чораларини кўрмоқда. 
 
 
Шархлар
Реклама