Ўзбекистон ўзи ишлаб чиқарган мотор мойларини экспорт қилади
17 сентябр 2013, 14:22 896 кўрилди

altМазкур ҳужжатга кўра, компаниялар мотор мойлари ва техник суюқликларни ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўяди. Хусусан, ЛУКОЙЛ UzautoOil мотор мойларини нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам сотади.

Шу билан бир вақтда, «Лукойл» Ўзбекистон ҳудудида суюқ материаллар ва техник суюқликларни қуйиш ва уларга мўлжалланган идишларни тайёрлашга мўлжалланган заводни қуриш бўйича «Ўзавтосаноат»ни тегишли маслаҳатчи мутахассислар билан таъминлайди.

«Лукойл» мотор мойлари биринчи марта 2012 йили, Isuzu русумидаги автобусларни йиғадиган «СамАвто» заводида конвейерда қуйиладиган мой сифатида танланган эди.

Шунингдек, 2012 йилда Тошкентдаги двигателларни ишлаб чиқарувчи GM Uzbekistan Powertrain заводи учун LUKOIL GENESIS FE сериясидаги мотор мойларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган эди.

 

Шархлар
Реклама