Ўзбекистон "Бизнесни юритиш" рейтингида 13 поғонага юқорилади
02 ноябр 2017, 21:41 278 кўрилди

alt

Ўзбекистон Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш 2018” рейтингида 87-ўриндан 74-ўринга кўтарилди ва бизнес юритиш учун энг қулай шароитлар яратиш бўйича ислоҳотчи давлатларнинг биринчи ўнталигига киришга муваффақ бўлди.

“Бизнесни юритиш 2018: иш ўринлари яратиш учун ислоҳотлар” маърузасига кўра, Ўзбекистон ҳисоботдаги 10 та индикаторнинг 6 таси бўйича сезиларли ўсишни қайд этган. Булар — корхонани рўйхатдан ўтказиш (11-ўрин), электр тармоқларига уланиш (27), шартномалар ижросини таъминлаш (39), кредитлаш тизими (55), миноритар инвесторлар ҳимояси (62), мулкни рўйхатдан ўтказиш (73) ва солиққа тортиш (78).

Тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароит яратиш бўйича жаҳон рейтингини Янги Зеландия бошқармоқда. Шунингдек, кучли бешликдан Цингапур, Дания, Корея Республикаси ва Гонконг (Хитой) жой олган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 36-ўринда Қирғизистон 77- ва Тожикистон 123-ўринда қайд этилган, Туркманистон эса “Бизнесни юритиш 2018” рейтингига киритилмаган. 

Иқтисодиёт вазирлиги Ахборот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама