«ЎзАСБО» лойиҳасининг 7 та муҳим факти
20 август 2013, 15:24 1633 кўрилди

altЮқоридагилардан келиб чиқиб, «ЎзАСБО» дастурий комплексини жорий қилишда 7 та муҳим фактни келтирамиз.

  1. 2014 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг барча бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ягона «ЎзАСБО» тизимида юритади.
  2. Мазкур тизимнинг жорий этилиши натижасида бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишни автоматлаштириш, яъни, бухгалтерия ҳисоби маълумотлари базасини яратиш ва юритиш молия идоралари учун электрон шаклда сарф-харажатлар сметасини тузиш ҳамда ҳисобот маълумотларини тайёрлаш имконини беради.
  3. Дастур бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоботини юритиш йўриқномаси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабига тўлиқ мос бўлишини таъминлайди.
  4. «ЎзАСБО» дастурий комплекси бошқа дастурлардан бюджет ташкилотлари маълумотларини Молия вазирлиги маълумотлар марказида тўплаши ва юқори даражада ишончли сақлаши билан ажралиб туради.
  5. Дастур ҳимояланган каналлар орқали «Ғазначилик» ва бошқа мавжуд дастурий комплексларга интеграциялашиш учун кенг имконият яратади, бюджет ташкилотлари ходимларига Молия вазирлигининг mdm.uz манзилида жойлашган ахборот майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
  6. «ЎзАСБО» ва «Ғазначилик» дастурий комплексларининг бир-бири билан боғлиқ ҳолда ишлаши натижасида электрон-рақамли имзодан фойдаланиш орқали электрон тўлов талабномаларини тайёрлаш эвазига бюджет маблағларини тежашга ёрдам беради.
  7. Ўқув жараёнида иштирокчилар дастурий комплекс бир пайтнинг ўзида 30 минггача фойдаланувчи узлуксиз ишлашини таъминлашга қодир . Бунда бевосита дастурий комплекс билан ишлайдиган ходимлар учун ахборот технологияларига доир бошланғич билимга эга бўлиш етарлидир.
Шархлар
Мехмон Сайёра
  12 ноябр 2014, 15:15
62.209.154.83 нима учун ишга тушмаяпти ёрдам берин нима килай
Мехмон Сайёра
  12 ноябр 2014, 15:13
62.209.154.83 ишламаяпти
Реклама