Ўтган йилда 27,6 млрд сўмлик 1364 та "чиройли" авторақам сотилди
17 янвuary 2018, 10:25 649 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республика товар ҳомашё биржаси 2017 йил якунларини эълон қилди. AVTORAQAM тизими ишга тушган пайтдан бошлаб 2017 йилнинг охирига қадар “ЎзРТХБ” АЖ нинг онлайн аукциони орқали умумий қиймати 27,6 млрд сўмлик 1364 та “чиройли” авторақамлар жисмоний ва юридик шахсларга сотилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августидаги 683–сонли қарорини бажариш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаларида сотиш бўйича янги савдо платформаси ишга туширилди. Авторақамларни сотиш бўйича онлайн аукцион биржанинг янги avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида амалга оширила бошланганди.

Аукцион орқали илк “чиройли” рақам 14 сентябрда 20 миллиондан ортиқ суммага сотилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  17 янвuary 2018, 10:50
20-30 миллион сум сарфлаб номер олгандан кура 1 миллион сум огир шароитда яшайдиган кушнингга ёки кариндошингга ёрдам берсанг Оллохни олдида юзингиз ёруг булармиди. Сизни олган чиройли номерингиз Оллох буюрган савобли ишлар олдида 1 тийинга киммат
Реклама