Европа Иттифоқи Марказий Осиё мамлакатлари учун 1 млрд. евро ажратади
21 ноябр 2013, 12:13 1888 кўрилди

alt

Европа Иттифоқи 2014-2020 йилларда Марказий Осиё мамлакатларига ривожланишни қўллаб-қувватлаш учун 1 млрд. евро беради. Бу ҳақда 20 ноябрь куни Европа Иттифоқининг ривожланиш бўйича комиссари Андрис Пиебалгс Брюсселда бўлиб ўтган "ЕИ-Марказий Осиё" еттинчи мажлиси якунида маълум қилган.

Ушбу пул маблағлари табиий ресурсларни бошқариш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш, таълимни ривожлантириш ва минтақавий хавфсизлик бўйича иккитомонлама ва минтақавий лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади. 

Ялпи йиғилишдан сўнг, ЕИ комиссари Андрис Пиебалгс Марказий Осиё мамлакатлари вакилларининг ҳар бири билан алоҳида учрашув ўтказди ва унда ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди. 

Шархлар
Реклама