Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
02 октябр 2013, 14:14 1570 кўрилди

altМазкур ҳужжат билан кўрсатиб ўтилган Қоидалар аввал қабул қилинган ҳужжатлар – 2013-йил 30-апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун ва 2012-йил 16-июлдаги «Статистик, солиқ в молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига мос ҳолда ўзгартирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2012-йилнинг 1-августида 11 фаолият бўйича лицензия олиш бекор қилинган эди. Улар орасида ягона энергетика тизимига уланувчи стационар электр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам бор.

Шу муносабат билан ягона электрэнергетика тизимига уланувчи энерготашкилотни (электр ва блок станциялари) Вазирлар Маҳкамаси томонидан бериладиган лицензия асосида электр энергиясини ишлаб чиқараришга мажбурлайдиган Меъёр ўз кучини йўқотди, деб хабар беради norma.uz.

Мазкур буюруқ Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида чоп этилган кун - 2013-йилнинг 30-сентябрдан бошлаб кучга кирди.

Шархлар
Реклама