Эксимбанк “Навоийазот” базасида кимё мажмуасини қуради
02 октябр 2013, 15:41 896 кўрилди
altЭнергоньюс нашрининг хабар беришича, ХХР раиси Си Цзиньпиннинг шу йил сентябрь ойида юртимизга ташрифи доирасида бу борада дастлабки келишуга эришилган, деб ёзади Uzdaily. 
 
Айнан сентябрь ойида Хитой миллий кимё-муҳандислик корпорацияси (CNCEC) ушбу мажмуани қуриш учун бош пудратчини танлаш  тендерини ютиб олганди. 
 
Шу йилнинг май ойида эълон қилинган, бошланғич қиймати $44 млн.лик танлов шартига кўра, тендерда ғолиб чиққан томон йилига 100 минг тонна ПВХ, 64 минг тонна каустической сода ва 300 минг тонна метанол ишлаб чиқиш қувватига эга бўлган мажмуа қурилишини охиригача бажариши керак.  Лойиҳа муддати - 31 ой. Хитой компанияси билан шу йилнинг октябрь ойида шартноманинг имзоланиши кутилмоқда. 
 
Умумий қиймати $470,8 млн.лик ушбу лойиҳа Эксимбанк кредитларидан ташқари, Ўзбекистоннинг ўз маблағлари ҳисобдан ҳам молиялаштирилади. 
 
Шархлар
Реклама