Декабрдан бошлаб Ўзбекистонда диод лампалар ишлаб чиқарилади
22 ноябр 2013, 11:51 2927 кўрилди

alt"Ўзбекэнерго" ДАК 2013 йилнинг декабридан бошлаб "Ангрен" МИЗда диод лампалар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Компания матбуот хизматидан хабар беришларича, диод лампалар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича "Ангрен" МИЗда янги қўшма корхона ташкил этилган. 

Мазкур лойиҳа Жанубий Кореянинг EG Lightings Co. Ltd. компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. EG Lightings Co. Ltd компаниясининг "EGL-NUR" қўшма корхонасидаги улуши 51%ни, "Янги-Ангрен ИЭС" ОАЖнинг улуши эса 49%ни ташкил қилади.

Лойиҳа қиймати $1 млн.га тенг. EG Lightings Co. Ltd мазкур лойиҳа учун $510 минг миқдорида сармоя киритади, "Янги-Ангрен ИЭС" эса $490 минг.

Биринчи босқичда қўшма корхона Кореядан келтириладиган импорт маҳсулот эвазига диод лампаларини йиғишни йўлга қўяди. Аввалига кўча чироқларини ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, ойига ана шундай лампаларнинг 2 минг донаси етказиб берилади.

Иккинчи босқичда ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш кўзда тутилган. Компания бу борада махаллий корхоналар билан келишувга эришган.

Келажакда янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, жумладан "Ўзкимёсаноат" ДАК, "Ўзавтосаноат" АК ва "Ўзэлтехсаноат" Ассоциацияси билан ҳамкорликда автомобиллар, турар-жой ва офислар учун диод лампалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

 

 

Шархлар
Реклама