Давлат солиқ қўмитасида электрон қабулхона очилди
18 июн 2013, 16:37 856 кўрилди

altЭндиликда қабулга ёзилиш учун фуқаролар Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб сайтида http://soliq.uz/uz/feedback/reception/ манзили орқали «Электрон қабулхона» тизимига кириб, фуқароларни қабул қилиш жадвалида келтирилган қабулига кирмоқчи бўлган мансабдор шахсни танлаш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

Мансабдор шахс танлангандан сўнг, хизматдан фойдаланувчи ўзига тегишли маълумотларни, яъни телефон рақамини, электрон почта манзилини, яшаш манзилини, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёки мақсадини қайд этиши лозим ва у шу куннинг ўзида кўриб чиқилади.  

Шархлар
Реклама