"Чкалов заводи" янги ном билан қайта иш бошлайди
20 ноябр 2013, 11:19 2161 кўрилди

alt

"Риа Новости" агентлигининг ушбу завод вакилига таяниб хабар беришича, шу йилнинг 30 ноябрь кууни авиазавод акционерлари йиғилишини ўтказиш режалаштирилган. Мажлисда заводни "Тошкент механика заводи" очиқ акционерлик жамиятига айлантириш масаласи кўриб чиқилади. 

Бундан аввалроқ, завод базасида Ил-114 самолётини йиғишни давом эттириш кўзда тутилаётгани маълум қилинганди. Корхонада авиатехникаларни таъмирлаш, самолёт эҳтиёт қисмлари, қишлоқ хўжалиги машиналари ва ҳалқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

 

Шархлар