Банклар конвертация очилгандан буён 1,5 млрддан зиёд долларни сотиб олди
15 ноябр 2017, 13:12 540 кўрилди

alt

Ўзбекистон банклари конвертация очилган санадан буён 1,5 млрддан ортиқроқ долларни сотиб олди. Бу ҳақда ХПКнинг 15 ноябрдаги сессиясида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов маълум қилди.

Шундан жисмоний шахслар 644 млн долларни, экспортчилар 915 млн долларни валюта айирбошлаш пунктларида сотишди.

Банклар томонидан мижозларга 172 млн доллар, юридик шахсларга валюта биржаси орқали 1,7 млрд доллар маблағ сотилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама