Анвар Каримов молия вазири ўринбосари этиб тайинланди
20 октябр 2017, 08:40 743 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев қарори билан Каримов Анвар Расулович молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.

Анвар Каримов солиқ ва божхона-тариф сиёсати, бухгалтер ҳисоб-китоби ва аудит методологияси, нархларни шакллантириш ва ҚҚС бўйича ошган суммани қайтариш, агросаноат комплекси молиявий ишлари ва давлат солиқ назорати инспекцияси масалаларини мувофиқлаштириб боради.

Бунгача Анвар Каримов Сирдарё вилояти ҳокимияти молия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама