Андижонда кунига 60 минг литр озуқа этил спирти ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
05 сентябр 2013, 16:34 942 кўрилди

altКорхонада модернизация ишлари амалга оширилди. 2012 йилда умумий қиймати 2 миллион 820 минг евро бўлган замонавий конвейер ўрнатилиб, кунига 30 минг литр юқори сифатли озуқа этил спирти ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Энг улуғ, энг азиз байрам – истиқлолимизнинг 22 йиллиги арафасида лойиҳа қиймати 2 миллион 700 минг евро бўлган иккинчи цех ишга туширилди. Бу ерда замонавий ускуналар ёрдамида бир кеча-кундузда 30 минг литр тоза этил спирти ишлаб чиқарилади. Ҳар икки линиянинг тўла қувват билан ишга тушиши ҳисобига айни пайтда корхонада кунига 60 минг литр сифатли маҳсулот тайёрланмоқда.

Барча иш жараёнлари компьютерлаштирилган корхонада 600 нафардан зиёд киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади, деб хабар беради ЎзА.

Шархлар
Реклама