7 ноябрь куни ЕТТБ делегацияси Ўзбекистонга келади
06 ноябр 2017, 10:10 437 кўрилди

alt

7 ноябрь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) биринчи вице-президенти Филип Беннет бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилади.

Ташриф дастурига кўра Ҳукумат, Олий Мажлис Сенати, Марказий банк ва бошқа етакчи молия муассасаларида учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда кредит келишувларини имзолаш кўзда тутилган. 

ЕТТБнинг нуфузли делегацияси «Марказий Осиё: бир ўтмиш ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро конференциясида ҳам иштирок этади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама