2,3 миллион дона онлайн пластик карталари муомалага чиқарилди
21 август 2013, 11:02 1216 кўрилди

alt«UZKART» банклараро тўлов тизими (БТТ «UZKART») бу асосий элементи микропроцессорли пластик карточкалар бўлган, қонуний нормалар, норматив ҳужжатлар ва дастурий техник ечимлар ва керакли ташкилий техник инфраструктура уйғунлигига асосланган, пул тўловларини электрон кўринишда амалга ошириш учун мўлжалланган ва микропроцессорли банк карточкаларини чиқарувчи ва маҳсулот(иш, ҳизмат) сотувчиларига ҳизмат кўрсатувчи банкларни, ҳисоб банки ва процессинг ташкилотини бир бутун тизимга бирлаштирувчи ҳудудий тўлов тизимидир.

Ҳозирги кунда мазкур Марказ доирасида 28 та тижорат банклари тўлов тизими бирлаштирилган, БТТ «UZKART» банк-иштирокчилари томонидан чиқарилган карталар ўзаро хизматини таъминлайдиган пластик карталар орқали нақд пулсиз сўмда ҳисоб-китоб банклараро тўлов тизими яратилган.

Онлайн пластик карта эгалари масофада туриб қуйидаги хизматларга тўловни амалга ошира оладилар:

1. Мобил алоқа компанияларига

2. Шаҳар телефон алоқасига

3. Интернет провайдерларига

4. Кабел телевидениесига

5. Интернет-дўконлари ва бошқалар.

DUET карталари муомаладан қачон чиқиши ҳақида яқин кунлар ичида хабар берамиз.

Шархлар
Azim
  23 август 2013, 09:33
Салом менинг саволим шундан иборатки, онлайн пластик картасида курсатилган хизматлардан фойдаланишда ишламасдан муоммо булмокда. Пластик картам Агробанк.
Реклама