2017 йилда Ўзбекистон энергия ташувчилар импортини қисқартиради
10 октябр 2013, 15:28 1087 кўрилди

alt«Шўртан ГКК тозаланган метан базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» лойиҳасининг амалга оширилиши ҳақида anons.uz хабар берган. Нашрнинг хабар беришича, бир неча кунл авал пойтахтимизда лойиҳа кредиторлари форуми бўлиб ўтган. Унда Жанубий Африка (ECIC), Малайзия (MEXIM), Жанубий Кореядан (REXIM) экспорт-кредит агентликлари, ОТБ, StandardBank (ЖАР), Газпромбанк (Россия) ҳамда K-Sure (Жанубий Корея) банкларидан келган вакиллар иштирок этди. Бундан ташқари, потенциал кредиторлар билан бир қаторда кредиторларнинг маркетинг (Nexant), технология (Nexant), юридик (Allen&Overy) ва молиявий СП «UzbekistanGTL», (Банки ING ва BNPParibas) масалалар бўйича маслаҳатчилари ҳам қатнашди.

Таъкидлаш жоиз, форум ишида амалга оширалаётган лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумотлар берилиб, кенг жамоатчиликка батафсил тушунтирилди. Бундан ташқари, Иқтисодиёт Вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо Вазирлигининг Ўзбекистон Республикасидаги инвестицион шароит ҳамда «Ўзбекнефтегаз» МХКнинг тармоқ ривожланиш истиқболлари ҳақидаги тақдимотлари бўлиб ўтди.

Анжуман якуни бўйича лойиҳани молиялаштиришни ташкил қилишнинг бўлажак режаси тузулиб, тасдиқланди.

Айтиш жоизки, лойиҳа амалга ошгандан сўнг корхона экологик тоза ва юқорисамарали маҳсулот ишлаб чиқаради.

 

Шархлар