2017 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 1,5 млн сўмни ташкил этди
16 янвuary 2018, 12:00 1186 кўрилди

alt

2017 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 453,2 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил қилди. Бу 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 12,3 % га ўсган, деб хабар қилади Давлат статистика қўмитаси.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи энг юқори молиявий ва суғурта фаолиятида 2 694,1 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 85,4 % га кўп), ахборот ва алоқада 2 498,5 минг сўмни (71,9 %), саноатда 2 091,7 минг сўмни (43,9 %), ташиш ва сақлашда 1 945,8 минг сўмни (33,9 %), қурилишда 1 808,4 минг сўмни (24,4 %) ташкил этган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича 2016 йилга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг юқори ўсиш суръатлари молиявий ва суғурта фаолиятида (25,9 %), ахборот ва алоқада (22,3 %), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда (13,3 %) кузатилди.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини республика ҳудудлари бўйича кўрадиган бўлсак, яъни ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида 1 986,5 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 136,7 %), Навоий вилоятида 1 926,5 минг сўмни (132,6 %) ва Тошкент вилоятида 1 559,7 минг сўмни (107,3 %) ташкил этган бўлса, Наманган вилоятида 1 140,5 минг сўмни (78,5 %), Самарқанд вилоятида 1 157,3 минг сўмни (79,6 %) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ходимлар сони ва уларга ҳисобланган иш ҳақи фондининг салмоқли ҳиссаси: - таълимда 19 034 та муассасада 982,1 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 38,1 %ни) ходимлар ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 13 671,6 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 30,4 %ни); - саноатда 619 та корхонада 479,6 минг нафар (18,6 %ни) ходимлар ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 12 038,4 млрд. сўмни (26,7 %ни); - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 1 420 та муассасада 420,4 минг нафар (16,3 %ни) ходимлар ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 4 948,2 млрд. сўмни (11,0 %ни) ташкил этмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Мехмон
  17 янвuary 2018, 13:49
Энди расиядан кетамииииз
Мехмон
  16 янвuary 2018, 18:40
Bo'lmagan gap hammasi qog'ozda shunaqa amalda yo'q. O'rtacha oylik 500-600 ming so'mni tashkil qiladi. Nima keragi bor bunaqa ko'zbo'yamachilikni. Rahbarlar oyligi milliondan oshadi. Oddiy hodimlarniki 500-600 ming so'm. Millionga ham yetmaydi
Мехмон
  16 янвuary 2018, 13:45
Униформадаги ходимларнинг ойлигини чикариб ташлаб оддий фукароларникини хисобласангиз хакикатга якин булади
Реклама