2015 йилгача Ўзбекистон кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқаришни 100 минг тоннагача оширади
10 сентябр 2013, 14:46 944 кўрилди

alt“Қўнғирот сода заводи” унитар корхонасида кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқаришни яна 100 минг тоннага кўпайтириш кўзда тутилган. Бу вазифаларни амалга оширишда “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси билан Хитойнинг “СИТИК” корхонаси ўртасида ушбу давлатнинг 81,7 миллион АҚШ долларилик имтиёзли кредити ҳисобига 2013-2015 йилларда корхонада маҳсулот ишлаб чиқаришни йилига 100 минг тоннадан 200 минг тоннага етказиш бўйича шартнома имзоланди, деб хабар беради ЎзА.

Корхонада жорий йилдан сифатли йодланган ош тузи ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Хомашё корхона яқинидаги “Қораумбет” туз конидан олинади.

 

Шархлар
Реклама