1 октябрдан бир қатор маҳсулотлар учун импорт божи камайтирилиши мумкин

сен 20 / 2017

alt

1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига олиб келинадиган маҳсулотларга божхона божлари ва акциз солиғи камайтирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Президентининг бу ҳақдаги қарор лойиҳаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тайёрланди ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойланди.

Қарорга мувофиқ, 97 гуруҳдаги маҳсулотларга импорт божхона божларининг янги қийматлари, 34 дан ортиқ гуруҳдаги маҳсулотлар учун акциз солиғининг янги қийматлари белгиланади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *