Юлдуз Усмонова Конституция кунига бағишланган байрам тадбирида қўшиқ куйлади
07 декабр 2016, 23:21 5205 кўрилди

alt

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Конституция қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда саҳнада қўшиқ куйлади.
 
Ушбу концерт дастури бугун, 7 декабрь куни Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тасарруфидаги телеканаллар орқали эфирга узатилди.

Аввалроқ, хонанда Ўзбекистоннинг янги Президентини қутлаш тадбирида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, хонанда Ўзбекистонда охирги бор 2007 йилда "Истиқлол" санъат саройида концерт берган.

Фото: qalampir.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама