Юлдуз Усмонова Ўзбекистоннинг янги президентини қутлаш тадбирида иштирок этди
06 декабр 2016, 13:52 6848 кўрилди

qalampir.uz

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ўтказилган тадбирда иштирок этгди ва нутқ сўзлади.
 
Мазкур тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати €“Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари, ёшлар иштирок этди.
 
Шавкат Мирзиёевни табриклагани йиғилган таниқли санъаткорлар орасида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам бор эди, деб ёзади "Қалампир" нашри.

"Тадбир сўнггида Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Улуғбек Раҳматуллаев, хонанда Шаҳзода ва Жаҳонгир Позилжонов қўшиқ куйлашди", дейилади нашр хабарида.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Конституциямизнинг 24 йиллига бағишлаб ўтказиладиган концерт дастурига тайёргарлик жараёнларида ҳам иштирок этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, хонанда Ўзбекистонда охирги бор 2007 йилда "Истиқлол" санъат саройида концерт берган.

Фото: qalampir.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  10 декабр 2016, 11:54
Кўзлари этиб турибдию кимлигини
Abo
  08 декабр 2016, 18:39
Jannatmakon yurtimizga ko'z tegmasin.
Мехмон
  08 декабр 2016, 16:36
Юлдуз Усманованинг Хоразмлик уйинчи кизлар босди Тошкенингни деган кушиги эсимизда
ХОЛКА
  07 декабр 2016, 18:25
ЮРТИМИЗДА ТЎЙЛАР КЎПАЙСИН ТИНЧЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН БУТУН ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИНИ ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМЛАР БИЛАН ТАРИКЛАЙМАН. ХОЛКА
Диля
  07 декабр 2016, 09:01
Биз хурмат килган ва севиб тинглаган хонандамиз Юлдузхоним Усмонова катта сахнага кайтганларидан хурсандмиз.Юртимиз тинч булсин.Янги президентимиз сог булсинлар улкан машаккатли ишларида аллох мададкор булсин.Биринчи президентимизнинг йулларидан боришда доим чарчамасинлар.
Sanobar
  06 декабр 2016, 22:16
Bu yangililarni kuzatib borayapman,yangiliklar mani judayam xursand qildi,ôzim tanlagan nomzodim saylovda g'olib chiqqani xursand qilgan bolsa,ikkinchisi sevimli xonandam Yulduz Usmonovaning konstitutsiyamizga bagishlangan konsertga tayyorgarlik korvotganlar quvontirdi
Реклама