Тошкентда туркман шоири Махтумқулига меъморий ёдгорлик ўрнатилди (ФОТО)
19 мая 2017, 17:50 2345 кўрилди

alt

18 май куни Тошкент шаҳрида буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқулига бағишланган меъморий ёдгорлик очилди.

Очилиш маросимида давлат ва жамоат арбоблари, таниқли шоир ва ёзувчилар,  адабиётшунослар, санъаткорлар, талабалар, ижодий ташкилотлар ҳамда Республика байналмилал маданият маркази вакилларидан иборат кенг жамоатчилик иштирок этди.

Меъморий ёдгорлик (барельеф) Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек ва Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган Тараққиёт кўчасига ўрнатилди. Жорий йилнинг март ойида ушбу кўчага Махтумқули Фироғий номи берилди.

alt

Буюк туркман шоири ва мутафаккири, туркман адабиёти, маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган Махтумқули (1733-1793) Хива, Бухоро ва Андижон мадрасаларида таҳсил олиб, ўзбек адабиётининг ўтмиш намояндалари асарлари билан яқиндан танишган.

Махтумқули ўзбек адабиёти, маданияти ва тарихи билан яқиндан танишиб, бир қанча лироэпик достонлар, жуда кўп ғазаллар яратган. Махтумқули ижодининг туркман адабиёти тарихидаги ўрни, унинг ўзбек-туркман адабий алоқалар соҳасидаги аҳамияти таниқли ўзбек ва туркман олимларининг илмий ишларида кенг ёритилган.

Фото

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама