Тошкентда концерт берган Тото Кутуньо "Ялла"нинг "Чойхона"сини куйлади (ВИДЕО)
25 ноябр 2016, 11:27 1781 кўрилди

alt

Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида италиялик машҳур хонанда ва бастакор Тото Кутуньонинг концерти бўлиб ўтди, деб хабар беради MyDay нашри.

Юртимизда давом этаётган "Олтин куз" халқаро санъат фестивали доирасида меҳмон бўлган Тото Кутуньо созандалари билан бирга жонли концерт тақдим этди. Хонанда мухлислари олқиши остида саҳнага чиқди ва Serenada қўшиғи билан концерт дастурини бошлади.

Концертда хонанданинг хит қўшиқларидан бўлмиш L'Italiano, халқ тилида кўпроқ "Лашата ми Кантаре" бўлиб танилган қўшиқ зал жўрлигида ижро этилди. Шунингдек, бастакор сифатида Адриано Челентано ва Жо Дассен каби хонандаларга ёзиб берган қўшиқларни - "Вақт ўтмоқда", "Аморе"​ ва бошқаларни ҳам куйлаб берди.

Энг қизиғи, Тото Кутуньо "Сато" гуруҳи ва Тоир Қўзиев билан биргаликда "Ялла" ансамблининг "Чойхона" қўшиғини ижро этди. Италян хонандаси мазкур қўшиқни бир кеча давомида ёдлаб олганини айтди.

Видео:

Фото ва видео: MyDay

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

ƒ‚‚ 

Шархлар
Мехмон
  05 декабр 2016, 15:04
Қўшиқни жонли ижро қилганига ҳам қойил қолиш керак..... ГУЛИХОН
Реклама