Севара Назархон "Первый" телеканалида ошкора интервью беради
20 ноябр 2013, 12:12 1516 кўрилди

altКўрсатув бошловчиси Юлия Меншова санъаткор билан очиқ-ойдин суҳбат қуришни мақсад қилган. Жумладан, Севаранинг "Голос" телелойиҳасидаги иштироки, Леонид Агутинга нисбатан муносабатлари, ижоди ва яна бошқа кўплаб мавзулар ҳақида сўз боради. 

Бошловчи ўзининг меҳмонлари ҳақида гапирар экан, улар билан имкон қадар самимий ва эркин суҳбат қуришга интилишини айтади. "Менинг меҳмонларим мени ҳаётда ҳам яхши танишади, шунинг учун улар билан дилдан гаплашамиз. Албатта, қанчалик ошкора бўлиш, уларнинг ўзига боғлиқ, лекни мен барибир уларнинг ҳиссиётлари, туйғулари, нималар ҳақида ўйлаётганларини очиб беришга ҳаракат қиламан", дейди Меншова. 

Эслатиб ўтамиз, кўрсатув 20 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:10да эфирга узатилади. 

Шархлар
Реклама