"Садо" ва "Наво" ансамбллари асосчиси Владимир Барамиков вафот этди
15 ноябр 2017, 10:07 1011 кўрилди

alt

14 ноябр куни Ўзбекистон кино арбоблар ижодий уюшмаси аъзоси, таниқли композитор, овоз режиссёри Владимир Валентинович Барамиков узоқ вақт хасталикдан сўнг 68 ёшда ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" МА ахборот хизмати маълум қилади.

Моҳир мусиқачи, бастакор, овоз режиссёри, продюсер Владимир Валентинович Барамиков 1949 йил 3 майда Тошкент шаҳрида туғилган. “Садо” ва "Наво" ансамбллари асосчиси. Владимир Барамиков 150 дан зиёд ҳужжатли ва бадиий филмлар учун ёзилган оригинал мусиқа ва қўшиқлар муаллифи.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама