Россия ва Францияда сақланаётган қадимий қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари Ўзбекистонга топширилади
22 ноябр 2017, 14:08 406 кўрилди

alt

28-29 ноябрь кунлари Тошкентда “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форуми бўлиб ўтади.

Дунё илм-фан жамоатчилигининг еткачи вакиллари, музей, кутубхона, илмий институт ва бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллий олим ҳамда экспертлар иштирок этадиган мазкур тадбирда “Ўзбекистон маданий мероси” медиа-лойиҳасининг “Шарқ ёзма ёдгорликлари дурдоналари” номли янги туркум китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Тадбир доирасида ҳозирда асл нусхалари Россия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти ҳамда Франция миллий кутубхонасида сақланаётган, ўзига хос технологиялар асосида, қўл меҳнатидан фойдаланган ҳолда, махсус қоғоз ва ҳақиқий олтиндан тайёрланган бебаҳо қадимий қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари Ўзбекистон ҳукуматига тантанали равишда топширилади. Бу ҳақда "Даракчи" нашри хабар берди.

Ушбу қадимий қўлёзмалар қуйидагилардир:

- “Катта Лангар” Қуръони;

- “Девони Ҳусайни”;

- “Поклик боғи”;

- “Темур тузуклари”.

alt

Қўлёзмалари Ўзбекистон ҳукумати вакилларига топширилади.

 

Шархлар
Реклама