PROlogue кинофестивали якунланди. Ғолиб ва совриндорлар тантанали тақдирланди (+Фото)
01 декабр 2017, 20:32 466 кўрилди

alt

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёш киноижодкорлар кенгаши ва Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида ўтказилган PROlogue – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли филмлар III-Республика кинофестивалининг ғолиб ва совриндорлари эълон қилинди.

Ғолиблар 30 ноябрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида тантанали равишда тақдирланди.

Фестиваль-танлов якунларига кўра:

1. “Энг яхши режисёрлик иши учун” – Ҳасан Алижонов (“Аквариум” фильми);

2. “Энг яхши сценарий учун” – Мафтуна Аллоқулова ("Хоразм жонгинам" фильми);

3. “Энг яхши аёл образи учун” – Ойпарча Абдуллаева (“Дилемма” фильми);

4. “Энг яхши эркак образи учун” – Фотиҳ Насимов (“Устунсиз уй” фильми);

5. “Энг яхши операторлик иши учун” – Бахтиёр Отабоев ("Лимузин" фильми);

6. “Энг яхши фильм учун” – “У” картинаси (Мухлиса Азизова) фестиваль мукофоти – статуэтка билан тақдирланди.

Питчинг танловида ўз лойиҳалари билан иштирок этган ёшлар орасидан эса Шерзод Мусаевнинг “Ўгай” ва Муҳаммад Юсуповнинг “Оқ-қора спектакль” лойиҳалари ғолиб деб топилди.

ФОТО:

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

“Ўзбеккино” МА матбуот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама