PROLogue фестивали "тирик афсоналар"нинг кўргазмаси билан старт олди
27 ноябр 2017, 10:50 432 кўрилди

alt

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, "Ўзбеккино" МА, Ёш киноижодкорлар кенгаши ҳамда Киномотографияни ривожлантириш маркази томонидан илк маротаба ўтказилаётган III Республика PROLogue-2017 кинофестивали старт олди. Ушбу маданий тадбир “Орамиздаги афсоналар” номли фотокўргазма билан очилди.

Кўргазмада 30 дан ортиқ машҳур киноижодкорлар - Али Ҳамраев, Шуҳрат Аббосов, Зулфиқор Мусоқов, Рихси Иброҳимова каби "Тирик афсоналар"нинг суратлари ўрин олган.

Кўргазманинг ғоя муаллифи Мухлиса Азизова, фотограф Ғайрат Мўминов.

Фестиваль доирасидаги тадбирлар давом этади.

Шархлар
Реклама