PROLogue-2017 кундалиги: Қисқа метражли фильмлар намойиши бошланди
27 ноябр 2017, 22:53 711 кўрилди

alt

PROLogue-2017 фестивали давом этмоқда. Бугун, 27 ноябрь куни фестивалнинг энг қайноқ нуқтаси бўлган қисқа метражли фильмлар намойиши бошланди.

Намойишни режиссёр Мухлиса Азизованинг “У”("Она") номли фильми бошлаб берди. Мазкур фильм Франция, Кипр, Қозоғистон, Бангладеш, Индонезия, Ҳиндистон, Туркия давлатларининг халқаро кинофестивалларида иштирок этган.

Шунингдек, 27 ноябрь куни фестивалнинг саралаш босқичидан ўтган “Жаноза”, “Нажот”, “Ички ҳакам”, “Устунсиз уй” каби қисқа метражли фильмларининг намойиши ҳам бўлиб ўтди. 

Бундан ташқари, таниқли режиссёр Али Ҳамраевнинг маҳорат дарси ҳам бўлиб ўтди.  

alt

Шархлар
Реклама