PROlogue – 2017 кундалиги: Питчинг, Режиссёр Юсуф Розиқовдан маҳорат дарси ва давра суҳбати (+фото)
29 ноябр 2017, 20:32 335 кўрилди

alt

Учинчи марта ўтказилаётган республика PROlogue – 2017 кинофестивали ўз ишини давом эттирмоқда.

29 ноябрь куни ўзбек кино оламида илк бора кино лойиҳалар Питчинг асосида кўриб чиқилди. Питчинг ёш ижодкорларнинг кино лойиҳаларини ҳомийлар, ҳаммаслаклар топиш мақсадида ўтказиладиган тақдимотига айтилади. Питчингда Санжар Султонов “Жараён”, Машраб Алиқулов “Манзил”, Дониёр Арипов “Сукунат”, Шерзод Мусаев “Ўгай”, Бобур Қобилов “Маленкий Ангель”, Муҳаммад Юсупов “Оқ-қора спектакль”, Иброҳим Ҳамраев “Тумор” деб номланган лойиҳалари билан иштирок этишди.

Питчингда муваффақиятли ўтган лойиҳа “Ўзбеккино” МА томонидан молиялаштирилиши алоҳида қайт этилди. Питчингда энг яхши лойиҳа PROLogue – 2017 кинофестивалининг ёпилиш маросимида эълон қилинади.

Шу куни режиссёр ва сценарист Юсуф Розиқов билан учрашув ўтказилди. Унинг иштирокида маҳорат дарси ҳам ташкил этилди.

alt

Куннинг иккинчи ярмида “Халқаро кинофестивал остонасида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда келгуси йилда ўтказилиши режалаштирилаётган PROlogue кинофестивалига юқори савияда тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб, соҳа мутахассисларнинг фикрлари ўрганилди. PROlogue фестивалининг 2018 йилда халқаро форматда ўтказилишини инобатга олган ҳолда, фестивалнинг нуфузини ошириш, жаҳон талабларига мос келадиган даражага кўтариш учун амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳақида таклифлар берилди. 

Давра суҳбати давомида сўзга чиққан таниқли санъат арбоблари, кинорежиссёрлар, кино танқидчилар ва албатта, ёш киноижодкорлар кейинги йил ўтказиладиган Халқаро қисқа метражли фильмлар фестивалини қандай ўтказилиши ҳақида ўз фикр-таклифларини айтишди. 

alt

alt

30 ноябрь куни III Республика PROlogue – 2017 кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади. 

Шархлар
Реклама