PROlogue – 2017 фестивали олдидан матбуот анжумани ташкил этилди
24 ноябр 2017, 22:49 136 кўрилди

alt

Жорий йилнинг 27-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ёш киноижодкорлар кенгаши, Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан PROlogue – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар III Республика фестивали ташкил этилмоқда. 

Фестиваль доирасидаги тадбирлар ҳақида оммавий ахборот воситалари вакилларига тўлиқ ахборот бериш мақсадида 24 ноябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ёшлар пресс клуби залида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Ф.Зокиров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари К.Бекназаров, Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси О.Абдушукуров, киношунос О.Копадзе, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Р. Шодиева иштирок этиб, фестивалнинг аҳамияти, сараланган фильмлар бадиий савияси ҳақида гапириб ўтишди.

Жумладан, О.Копадзе, Р.Шодиева бу йилги “PROlogue” учун танлаб олинган фильмлар орасида халқаро фестивалларда ҳам иштирок этишга муносиблари борлигини айтишди. Шунингдек, баъзи киноижодкорларнинг ўта савиясиз фильмларни ҳам фестиваль саралаш комиссиясига тақдим этишганини ҳам айтиб ўтиришди ҳамда ёшларга кино асарларини топширишдан аввал бадиий раҳбарлар билан ишлаш кераклигини маслаҳат беришди.

Шархлар
Реклама