Президентнинг оила аъзолари Юлдуз Усмонованинг концертига ташриф буюрди
21 апрел 2017, 15:13 6704 кўрилди

 

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Истиқлол” санъат саройида 9 апрелдан старт олган “Эй азиз инсон” деб номланган концерт дастури аншлаг тарзида ўтмоқда, деб ёзади "Даракчи". 

Нашр хабарига кўра, 20 апрель куни бўлиб ўтган концертга Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси, қизлари, куёвлари ва набиралари ташриф буюрган. Президентнинг оиласи номидан Юлдуз Усмоновага улкан гулдаста тақдим этилган.

Юлдуз Усмонованинг ушбу гулдаста ёнида тушган суратлари унинг “Инстаграм”даги расмий саҳифасидан ҳам жой олди ва қуйидагича изоҳланди:

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама