НТВ телеканали ижодий гуруҳи Мўйноқ тумани ва Орол денгизи ҳудудида суратга олиш ишларини амалга оширади
20 июл 2017, 16:45 3197 кўрилди

alt

Россиянинг НТВ телеканали «Пора в отпуск» дастури ижодий гуруҳи Ўзбекистонга келди. 28 июлгача давом этадиган сафар давомида телеканал ижодкорлари республикамизнинг диққатга сазовор жойларида тасвирга олиш ишларини олиб боради.

22-24 июл кунлари ижодий жамоа Мўйноқ тумани ва Орол денгизи ҳудуднинг ўзига хос ландшафтини, ўсимликлар ва ҳайвонотлар дунёсини суратга олишни режалаштиришган, деб хабар берди Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама