Нодавлат киностудиялар фильмларини кўриб чиқиш тартиби ўзгарди
20 ноябр 2017, 19:43 147 кўрилди

alt

14 ноябрь куни "Ўзбеккино" МА Бош директорининг "Аудиовизуал асарлар тайёрлаш фаолият тури билан шуғулланувчи нодавлат киностудиялар томонидан ишлаб чиқарилаётган фильмларни кўриб чиқиш ва уларнинг намойишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" буйруғи имзоланди. Бу ҳада агентлик матбуот хизмати хабар беради.

Унга кўра, нодавлат киностудиялар ижодий фаолиятига яқиндан кўмаклашиш, улар томонидан яратилаётган фильмларни баҳолаш орқали сифати ва бадиий даражасини янада оширишга эришиш, шунингдек, агентлик тасарруфидаги кинотеатрларда намойиш этилаётган фильмларни тартибга солиш мақсадида:

1.Нодавлат киностудиялар томонидан яратилган миллий фильмларга мутахассис фикрини олиш ҳамда уларни Республика кинотеатрларида намойиш қилиш масаласида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши белгиланди. 

2.Агентлик ҳузурида нодавлат киностудияларнинг ижодий фаолиятига кўмаклашувчи Ишчи гуруҳи тузилди ва унинг таркиби тасдиқланди.

3.Ишчи гуруҳининг вазифалари қуйидагилар этиб белгиланди: 

- Нодавлат киностудиялар фильмлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида Низом”нинг 10-банди талабларига мувофиқлигини ўрганади;

- Фильмларнинг сифати ва бадиий даражасини янада ошириш бўйича нодавлат киностудиялар учун зарур тавсиялар тайёрлайди; 

- Фильмларни Агентлик тизимидаги кинотеатрларда ўтказиладиган тақдимоти (премераси)ни ташкил қилиш ва прокатини амалга ошириш бўйича Агентлик бош директорига таклиф киритади;

- Нодавлат киностудияларнинг ижобий баҳоланган фильмларини маҳаллий ва нуфузли халқаро кинофестивалларга тавсия қилади; 

- Ҳар чоракда нодавлат киностудиялар томонидан яратилаётган фильмларни таҳлил қилади ва натижасига кўра уларнинг сифати ва бадиий даражасини оширишга, ҳамда нодавлат киностудиялар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади. 

4.Агентлик тизимидаги кинотеатрларда намойиш этиладиган фильмлар репертуар режаси Агентлик билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама