Наргиза Зокирова "Голос" тугамасдан, концертни бошлади
22 ноябр 2013, 14:35 1434 кўрилди
alt
Ўзига хос плей-офф босқичида асли ўзбекистонлик санъаткор уч нафар иштирокчи орасида нималарга қодирлигини кўрсатиши керак бўлади. Бироқ ҳозирча Наргизанинг айнан қайси иштирокчилар билан беллашиши маълум эмас, қоидага кўра жуфтликлар сир сақланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Наргиза Зокирова танловни Леонид Агутин жамоасида олиб бормоқда. Унинг илк ижроси ўзига хос портлаш бўлди, десак муболаға бўлмайди. "Steel loving you" номли қўшиқ билан барчани ўзига ром этган хонанда тўрттала ҳакамнинг олқишига сазовор бўлган ҳолда, Агутинни танлаган эди. 
 
Айтиш мумкинки, мазкур лойиҳа Зокировага катта машҳурлик олиб келди, кўпчилик у ҳақда ёза бошлади, ҳаёти ва ижодига бўлган қизиқиш кучайди. Унга бўлган кучли эътиборни ҳисобга олиб, ҳали танлов якунланмасдан туриб, Наргиза Зокирова Санкт-Петербургда яккахон концерт беришга қарор қилди. Мазкур дастур 23 ва 24 ноябрь кунлари "Infinity" клубида бўлиб ўтади. 

 

 

Шархлар