Минҳожиддин Xожиматов: "Ўзбек халқи Эрон, Озарбайжон ва бошқаларнинг мусиқасига қараб қолмаган!"
07 июн 2017, 18:03 5006 кўрилди

alt

Жорий йилнинг 2 июнь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг “Қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик эстрада хонандасининг асосий инсоний фазилатига айлансин” мавзусида  йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Хожиматов ўзбек эстрада хонандалари қўшиқларининг сўзлари, мусиқасидаги камчиликлари, уларнинг кийиниши борасида танқидий фикр-мулоҳазаларини билдирди:

“Айрим қўшиқларнинг шеърларини, шеър деб ҳам бўлмайди. Адабиёт остонасига энди кириб келаётган инсон ҳам, бундай шеър ёзмайди. Қўшиқ куйлаётганда сўзига аҳамиятли, эътиборли бўлинг! Ўзбек халқи кўчада қолган халқ эмас. Эрон, Озарбайжон ва бошқаларнинг мусиқасига қараб қолмаган. Санъат соҳасида буюк тарихимиз бор, ўзимизнинг оҳанглар бор. Ўзимизни бунчалик оёқости қилмайлик. Майли, эронча қўшиқ қилайлик, аммо эронча айтайлик, озарбайжонча куйга озарбайжонча куйлайлик. Сал ғурур бўлиши керакми? Ҳозир мен мисол учун телевизор кўра олмайман. Асаб шундай бузилади-ки! Ғурур борми?”, дея хонандаларимизга қарата мурожаат қилган мажлисда Минҳожиддин Ҳожиматов.

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, шунингдек, айрим хонандаларнинг либосларига ҳам тўхталган: “Мен либослар тўғрисида гапирмоқчи эмасдим. “Либоси ундай бўлсин, бундай бўлсин ҳам эмас”, мен фақат бир нарса, дид тарафдориман. Сен кийган либосинг, сени одобингга, аҳлоқингга, ички дунёингга, қўшиғингни руҳиятига мос келсин! Эртага Раж Капур айтгандек, “бош кийимим японча, костюмим унақа, туфлигим бунақа бўлса”, мени миллий қиёфамдан нима қолади?”.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  09 июн 2017, 15:01
Озодбек Назарбеков гапларига
Умуман, артистларимиз солиқ тўлайдими ўзи-йўқми?
Юртимизда ҳар қандай хизмат учун солиқ тўланади, Озодбек Назарбековнинг ўзи ҳам ташкилотлар бизни текин хизмат қилдирмасин, пул кўчириб беришсин, демоқда. Демак, шу хизматдан солиқ олинишини ҳам назарда тутмоқда.

Концертларингизда чипта чиқарилади, унинг ҳисоб-китоби бор, концерт залини ижарага оласиз, ундан албатта зарар билан чиқилади, балким амал-тақал қилиб бирор нарса тўларсиз, давлат бюджетига. Майли ҳаммасини жой-жойида, солиқлар ҳам 100 фоиз тўланади, деб ҳисоблаб қўяқолайлик ҳозирча. Лекин тўй-томошаларга «навбатчилик»ка бориш, «бирров»га бориш ортидан топаётган пулингиздан солиқ тўлаяпсизларми, жаноб санъаткорлар?

«Халқ артисти», «хизмат кўрсатган артист» бўлиб юриб халққа нима хизмат қилаяпсиз унда? Давлат аҳамиятидаги тадбирларда текин қатнашиб берганингизми, холос? Халқ олқиши билан «Халқ артисти» унвонига эга бўлгансиз, мартабангиз юксалган, тўйларга бошқаларга нисбатан қимматроққа борасиз, шу халқнинг бирор корига ярайдиган бирор солиқ тўлайсизми-йўқми?
Масалан, Озодбек ака, сиз тўй мавсумларида кунига 4тагача тўйга «бирров»га чиқасиз, албатта, барчасида фонограммада айтасиз. Чунки «бу халқ жонли овозни тушунмайди», деган машҳур гапингиз бор. 1000 доллардан «қора бозор» курсида ҳар бир тўйдан 8,500,000 сўм оласиз. Бир кунда жами 30 миллиондан зиёд бўлади. Шу топганингиздан неча пул солиқ тўлайсиз, ака? Ростини айта оласизми? Даромадингизни эмас, тўлаётган солиғингизни сўраяпман, сизга унвон бериб, ардоқлаб, бошига кўтариб қўйган давлатнинг халқ учун сарфланадиган мажбурий тўловингиз...
хонандаларга белгиланган тартибда тўйларда топаётган пулидан 90% давлатга топшириш керак энг катта корупционерлар санаткорлар хаммаси узидан кетган буларга кимлар тўйларга ставка чикариб беради ўзи
Реклама