Milliy TV'да эртакнамо Янги йил (+Анонс)
28 декабр 2016, 18:21 989 кўрилди

alt

Milliy TV телеканали томошабинлар учун кутилмаган совғаларга бой эртакнамо янги  йил дастурларини тайёрлади.

Улардан бири “Алладиннинг янги саргузаштлари” эртаги бўлиб, унда эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари, жумладан Шаҳзода, Райҳон, Сардор Раҳимхон, Улуғбек Раҳматуллаев, Рашид Ҳолиқов, Жавоҳир Зокиров ва бошқа таниқли санъаткорлар иштирок этишган. Мазкур эртак Milliy TV телеканали учун махсус суратга олинди. Унда томошабинлар машҳур эртак қаҳрамонларининг янгича саргузаштларига гувоҳ бўладилар.

Шунингдек, телеканалнинг севимли бўлиб улгурган “MTV-Show”, “Lazzat”, хит-парад ва бошқа кўрсатувларининг янги йил сонлари ҳам байрамона кайфият улашишга шай турибди.

Янги йилни Milliy TV билан қарши олинг! Байрам кунларини биз билан ўтказинг!

Анонс:

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  29 декабр 2016, 12:12
Yangilik yarata olishmabti-da?!
Bir paytlari "Ozod-shou" da "Alladin"edi, endi "Milliy"da!?
Budur rolini yoshroq aktrisaga berisha bo'larmidi.....?
Реклама