Мўйноқда уч йирик фестиваль ташкил этилади
12 октябр 2017, 13:56 484 кўрилди

alt

Шу йилнинг 17-18 октябрь кунлари Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида 3 та йирик турли мавзудаги фестиваллар ташкил этилади, дея хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Жумладан, 17 октябрда И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида Халқаро шеърий-мусиқа фестивали, «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» номли гастрономик фестиваль ва «Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши» мавзусида халқаро Экофестивалнинг очилиши ва илмий анжуман бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирлар орасида меҳмонлар И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи экспозицияси билан таништирилади, Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрининг симфоник оркестри ижросида концерт ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қашқадарё вилояти театрининг «Танка қайиқ» номли спектакли намойиш этилади.

Очиқ осмон остида жойлашган «Кемалар музейи» ёнгинасида ўтказиладиган Халқаро экофестиваль доирасида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи-ёшларининг «Қушлар байрами», «Ер юзлик сувни қўриқлаш» кўргазмалари ва экология мавзусида «Расмлар ва плакатлар» ва ҳунармандларининг кўргазмалари намойиши бўлиб ўтади.

Фестиваллар якунида Гала-концерт бўлиб ўтади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама