Мўйноқда "Орол балиқларидан 99 тур таомлар" гастрономик фестивали бўлиб ўтади
18 октябр 2017, 16:23 500 кўрилди

alt

24-25 октябр кунлари Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида “Орол балиқларидан 99 тур таомлар” номли гастрономик фестивал ташкил этилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Шунингдек, Бердақ ва Ажиниёз халқ шоирларига бағишланган Халқаро шеърий-мусиқий фестивал ва “Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши” мавзусида халқаро Экофестивалнинг очилиши ва илмий анжуман бўлиб ўтади. 

Очиқ осмон остида жойлашган "Кемалар музейи" ёнгинасида Халкаро "Орол ва Мўйноқнинг тикланиши” экофестивали ўтказилади. Экофестивал доирасида умумтаълим мактаби ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари ўқувчи-ёшларининг “Қушлар байрами”, “Ер юзлик сувни қўриқлаш” кўргазмалари ва экология мавзусида “Расмлар ва плакатлар” ва хунармандларнинг кўргазмалари намойиши бўлиб ўтади.

Фестиваллар якунида мехмон санъаткорлар ишгирокида Гала концерт дастури намойиш этилади.

Аввалроқ, ушбу фестиваль 17-18 октябрь кунлари ўтказилиши хабар қилинганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама