"Мафтунингман 2" фильмининг суратга олиш ишлари бошланди
18 мая 2017, 15:51 1292 кўрилди

alt

“Dono Productions” кинокомпанияси навбатдаги йирик кино лойиҳага қўл урди. 12 майдан бошлаб ишчи номи “Мафтунингман-2” бўлган фильмни суратга олиш ишлари бошланди.

2016 йилнинг ёз ойларида “Мафтунингман-2” фильмига кастинг эълон қилинган ва актёрлар танлови бутун мамлакат бўйлаб, ҳар бир вилоят марказида ташкил этилган эди. Кастингда жами 2 000 нафар номзод қатнашди. Актёрлик маҳоратини исботлай олган номзодлар фильмда иштирок этмоқда.

Суратга олиш ишлари республика бўйича амалга оширилади.

Постановкачи режиссёр – Абдувоҳид Ғаниев.

Эътиборингизга 12-17 май кунлари Бойсунда бўлиб ўтган суратга олиш жараёнларидан кадрлар ҳавола этилмоқда:

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Шархлар
Мехмон
  21 мая 2017, 11:42
олдингдай булмайди барибир
Мехмон
  19 мая 2017, 10:45
Сизлардан илтимос фильм ижодкорлари! Аввалги "Мафтунингман" фильмига мос бщлсин бу варианти. Бизнинг фикримизча бемаъни килиб олишга хаккингиз йук!!!!!