Кумуш Раззоқова автоҳалокат оқибатида юролмай қолганди
18 ноябр 2013, 12:11 2425 кўрилди

alt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова айни вақтда юришга қийналмоқда. Бунга унинг чамаси икки ой муқаддам автоҳалокатга учрагани сабаб бўлган.

“Мен учун сўнгги унитилмас воқеа бу — автоҳалокатга учраганим бўлди. Ўша мудхиш воқеанинг маълум сониялари тез-тез кўз олдимдан ўтади. Оёққа туриш жараёни ҳам қийин кечди. Чунки икки ой юролмай қолдим. Бу ҳам жисмоний, ҳам руҳий азоб берарди. Аёл кишиман, ахир! Ҳозир анча яхшиман. Мустақил қадам ташлай оляпман. Лекин ҳали ҳам баланд пошнали оёқ кийим кия олмаяпман. Аёл киши учун бу ёқимсиз вазият! Шунинг учун кўчага кам чиқяпман. Айни кунлардаги энг катта орзуим тезроқ оёққа туриш! Санъаткор аёл ҳамиша гўзал ва кўзни қувнатадиган бўлиши лозим”, дейди санъаткор "Даракчи" газетасига берган интервьюсида.

1978 йилда ўз ижодини бошлаган Кумуш Раззоқова фаолияти давомида ҳамма яккахон, ҳам турли гуруҳларда қўшиқ куйлаган. Унинг компакт дисклари ўзбек қўшиқчилари орасида биринчиларда бўлиб АҚШ ва Европада сотувга чиқарилган. Кумуш Раззоқова шунингдек Африка мамлакатлари бўйлаб гастрол сафарларига чиққан саноқли ўзбек қўшичиларидан бири ҳисобланади. У тиниқ ва ёқимли овози учун бир неча бор турли нуфузли мукофотлар билан тақдирланган. Бироқ мана бир неча йилдирки, у янги қўшиқлар куйлашни тўхтатган. Хонанданинг ўзи, буни ҳозирда унинг йўналишига талабнинг сусайгани билан изоҳлайди.

Фото: darakchi.uz

 

Шархлар
Реклама